Ла Лига. "Севилья" сафарда "Леванте"га мағлуб бўлди

Кеча Испания чемпионатининг 35-туридан ўрин олган “Леванте” ҳамда “Севилья” жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.

Учрашув майдон эгаларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа андалусияликларнинг ғалабасиз серияси 9та ўйинга етди. Эслатиб ўтиш лозимки, Винченцо Монтелла шогирдлари сўнгги марта 13 март куни "Олд Траффорд"да "Манчестер Юнайтед" устидан ғалаба қозонишган эди.

"Леванте" – "Севилья" - 2:1

Голлар: Марти, 11 - 1:0, Фернандес, 16 - 1:1, Моралес, 74 - 2:1.

"Леванте": Оласабаль, Постиго, Луна, Коке, Робер, Барди, Лукич (Родригес, 86), Кампанья, Моралес (Педро Лопес, 81), Марти (Джейсон, 62), Боатенг.

"Севилья": Сория, Лангле, Меркадо, Эскудеро, Навас, Васкес (Лайюн, 73), Банега, Сарабия, Гайс, Нолито (Сандро Рамирес, 59), Фернандес (Муриэль, 71).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!