Ла Лига. “Валенсия” ниҳоят ғалабага эришди

 

Испания чемпионати 23-турида муаммолар гирдобида қолиб кетаётган “Валенсия” ўз майдонида “Атлетик” футболчилари билан кураш олиб борди.

Учрашувнинг 13-дақиқасида Нани, 45-дақиқада Симоне Дзадзанинг голлари эвазига “кўршапалаклар” ишончли ғалабага эришди.

Яна бир ўйинда “Сельта” йирик ҳисобда “Осасуна”ни енгишга муваффақ бўлди. Систо, Жозабед ва Аспаснинг голлари виголикларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Валенсия – Атлетик 2:0 (2:0, 0:0)
Голлар: Нани, 13, Дзадза, 45
Валенсия: Диего Алвес, Монтойя (Канселу, 78), Гарай, Мангала, Сикейра, Парехо, Перес (Солер, 70), Эль Хаддади, Орельяна (Баккали, 83), Нани, Дзадза
Атлетик: Ираисос, Саборит, Лапорт (Эчейта, 29), Боведа, де Маркос, Итурраспе (Уильямс, 52), Сан Хосе, Леки (Адуриц, 52), Муниаин, Эрасо, Гарсия
Огоҳлантириш: Гарсия

Сельта – Осасуна 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: Систо, 23, Жозабед, 87, Аспас, 89
Сельта: Бланко, Жони, Гомес, Фонтас, Планас, Васс, Радойя, Диас, Систо (Жозабед, 61), Росси (Аспас, 73), Бонгонда (Хюлсагер, 85)
Осасуна:  Сиригу, Клерк, Вуядинович, Гарсиа, Ойер, Беренгер, Торрес, Чаушич, де лас Куевас (Мерида, 69), Леон (Ривьер, 79), Риера (Кодро, 84)
Огоҳлантириш: Жони

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!