Ла Лига. “Валенсия” сўнгги дақиқада ғалабани қўлдан бой берди

 

Испания чемпионати 17-турида “Валенсия” жамоаси сафарда “Осасуна” меҳмони бўлди. Қизиқарли ва голларга бой кечган ўйинда 3:3 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди.

Учрашувнинг 2-дақиқасида Мунир ҳисобни очиб, “кўршапалаклар”ни олдинга олиб чиқди. 5 дақиқадан кейин Риера ҳисобни тенглаштирди. Дастлабки бўлим якунида Риера ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Аммо бу “Осасуна”ни тўхтатмади. 62-дақиқада Торрес ҳисобни яна тенглаштирди. 73-дақиқада Монтойя “Валенсия”ни олдинга олиб чиқди. Бироқ, ўйин якунида Клерк “Валенсия”ни ғалабадан маҳрум қилди.

Осасуна – Валенсия 3:3 (1:2, 2:1)

Голлар: 0:1 – 2 Мунир, 1:1 – 7 Риера, 1:2 – 45, автогол Риера, 2:2 – 62 Торрес, 2:3 – 73 Монтойя, 3:3 – 90 Клерк.

Осасуна – Марио, Иван Маркес, Гарсия, Клерк, Торрес (де ла Куэвас, 74), Санхурхо, Иманоль Гарсия, Беренгер, Чаушич, Риера (Ромеро, 80), Леон (Кодро, 80).

Валенсия –   Диего Алвес, Мангаля, Сикейра (Тони Лато, 46), Монтойя, Перес, Солер, Парехо, Суарес, Родриго (Нани, 71), Мунир (Сито Паскуаль, 89), Санти Мина.

Огоҳлантиришлар: Суарес (9), Парехо (24), Иван Маркес (38), Мангаля (41), Санхурхо (80), Мунир (88), Перес (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!