Ла Лига президенти: Месси аллақачон "Барселона" билан шартномасини узайтирган

14 ноябрь,2017, 17:25 375

Ла Лига президенти: Месси аллақачон

“Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси аллақачон каталонияликлар билан шартномасини узайтирган. Бу ҳақда Ла Лига президенти Хавьер Тебас айтиб ўтди.

“Месси аллақачон шартномасини узайтирган. Барча хужжатлар расмий. Агар мени алдашмаган бўлишса, албатта”, - дейди Тебас.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона” бош директори Оскар Грау клуб аргентиналик футболчига бир умрлик шартнома таклиф қилишни режалаштираётгани ҳақида айтиб ўтган эди. Қайд этиш лозимки, Мессининг амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.