Ла Лигада сенсация: “Реал” сафарда “Валенсия”га ютқазди

 

Испания чемпионати 16-тур қолдирилган ўйинида “Реал” сафарда “Валенсия” меҳмони бўлди. Ушбу ўйинда катта устунликка эга бўлган “кўршапалаклар” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ Симоне Дзадза ҳисобни очган бўлса, 9-дақиқада Орельяна ҳисобни оширди. Биринчи бўлим якунида Роналду ҳисобни қисқартирди, аммо ўйинда бошқа голлар бўлмади.

Шу тариқа мадридликлар 3 очкодан қуруқ қолди ва Испания чемпионатидаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

Валенсия – Реал Мадрид 2:1

Голлар: 1:0 – 4 Дзадза, 2:0 – 9 Орельяна, 2:1 – 44 Роналду.

Валенсия – Диего Алвес, Гарай, Гайя, Жоау Канселу, Мангаля, Парехо, Перес, Орельяна (Солер, 56), Нани (Сикейра, 39), Дзадза (Суарес, 74), Мунир.

Реал Мадрид – Навас, Варан (Начо, 73), Марсело, Карвахаль, Рамос, Кроос, Каземиро, Модрич (Васкес, 76), Хамес (Бэйл, 62), Роналду, Бензема.

Огоҳлантиришлар: Заза (19), Карвахаль (29), Мунир (43), Перес (54), Варан (59), Мангаля (67), Парехо (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!