Ла лига: "Атлетико" сафарда "Эспаньол" устидан қийин ғалабага эришди

Бундан бироз аввалроқ Испания Ла лигасининг 33-туридан ўрин олган "Эспаньол" ҳамда Мадриднинг "Атлетико" жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди.
Қизиқарли кечган учрашув тақдирини Антуан Гризманнинг 73-дақиқада киритган ягона голи ҳал қилди. Шу тариқа "матрасчилар" сафарда қийин ғалабага эришишди.
"Эспаньол" - "Атлетико" 0:1 (0:0)
Гол: 0:1 – 73 Гризманн.
"Эспаньол" – Лопес, Лопес (Марк Наварро, 82), Рейес, Кариколь, Хурадо (Рейес, 82), Санчес, Хави Фуэго, Лопес Сильва, Пьятти, Кайседо (Баптистао, 62), Морено.
"Атлетико" –     Облак, Хименес, Филипе Луис, Савич, Годин, Габи, Сауль, Феррейра Карраско (Гамейро, 65), Коке, Гризманн, Торрес (Парти, 46).
Огоҳлантиришлар: Годин (27), Кайседо (30), Сауль (57), Пьятти (63), Санчес (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!