Ла лига. “Барселона” иродали ғалабага эришди. Бироқ…

Бугун Испания Ла лигасида сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди. “Барселона” ўз майдонида “Эйбар”ни қабул қилди. “Камп Ноу”да кечган ўйинда япониялик Инуининг голлари эвазига 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган “Эйбар” якунда 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Месси “дубль” қайд этган бўлса, бир гол Суарес ҳисобига ёзилди, яна бири эса “Эйбар” ҳимоячиси ҳисобига ёзилди – автогол. Мазкур ғалабадан сўнг “Барселона” ўз очколарини сонини 90 тага етказиб олди ва чемпионатда иккинчи ўринни қўлга киритди.

Испания Ла лигаси. 38-тур

Барселона – Эйбар 4:2 (0:1, 4:1)

Голлар: 0:1 – 7 Инуи, 0:2 – 61 Инуи, 1:2 – 63, автогол Жунка, 2:2 – 73 Суарес, 3:2 – 75, пенальти Месси, 4:2 – 90 Месси.

Барселона – тер Стеген, Суарес, Умтити, Альба, Бускетс, Марлон, Ракитич (Пако Алькасер, 71), Серджи Роберто (Андре Гомеш, 46), Иньеста,Неймар, Месси.

Эйбар – Йоэль, Арбилья, Жунка, Капа, Лежен, Пенья (Леон, 68), Эскаланте (Ривера, 83), Дани Гарсия, Инуи, Энрик (Гальвес, 76), Кике.

Огоҳлантиришлар: Эскаланте (19), Капа (30), Бускетс (41), Пенья (54).

Четлатиш: Капа (74).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!