Ла лига. "Барселона" сафарда "Лас-Пальмас"ни тор-мор келтирди

Бундан бир неча дақиқалар олдин Испания Ла лигасининг 37-туридан ўрин олган "Лас-Пальмас" ҳамда "Барселона" жамоалари баҳси якунланди.

Голларга бой ўтган ўйин кутилганидек каталонияликларнинг йирик ғалабаси билан тугади. Шу куни Луис Энрике шогирдлари рақиблари дарвозасини нақд тўрт марта ишғол этишган бўлишса, майдон эгалари бунга ягона гол билан жавоб қайтаришди. Якуний ҳисоб 1:4.

Лас-Пальмас де Гран Канария, «Эстадио де Гран Канария» стадиони.

«Лас-Пальмас» - «Барселона» - 1:4 (0:2)

Голлар: Бигас 63 — Неймар 25, 67, 71, Суарес 27.

«Лас-Пальмас»: Варас, Лемос, Элдер Лопеш, Маседо, Бигас, Боатенг, Момо (Халилович 72), Виера (Кастеллано 85), Меса, Хесе, Монторо (Эрнан 78).

Бош мураббий: Кике Сетьен.

«Барселона»: тер Штеген, Умтити, Альба, Динь (Андре Гомеш 58), Марлон, Ракитич (Д. Суарес 79), Бускетс, Иньеста, Неймар, Месси, Суарес (Алькасер 79).

Бош мураббий:Луис Энрике.

Огоҳлантириш: Динь 6.

Бош ҳакам: Хосе Луис Гонсалес Гонсалес.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!