Ла лига. Гамейронинг голи “Атлетико”га ғалаба келтирди
Ҳозиргина Испания Ла лигаси 19-туридан ўрин олган “Эйбар” ҳамда “Атлетико” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.
Учрашувнинг 27-дақиқасида Кевин Гамейро томонидан киритилган ягона гол “матрасчилар”га 3 очко келтирди.
Испания Ла лигаси. 19-тур
Эйбар – Атлетико 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 27 Гамейро.
Эйбар – Дмитрович, Паулу Оливейра, Хосе Анхель, Капа, Рамис, Иван Алехо (Орельяна, 46), Жордан (Диоп, 73), Дани Гарсия, Инуи, Шарлес (Кике, 64), Энрик.
Атлетико – Облак, Хименес, Люка Эрнандес, Врсалько, Годин, Парти, Сауль, Коке, Корреа (Феррейра Карраско, 54), Гамейро (Фернандес, 69), Гризманн (Торрес, 76).
Огоҳлантиришлар: Иван Алехо (10), Рамис (33), Годин (73).
Фикрлар