Ла лига. Роналду дубл қайд этган ўйинда “Реал” 7:1 ҳисобида ғалаба қозонди

Ҳозиргина Испания Ла лигаси 20-туридан ўрин олган “Реал” ҳамда “Депортиво” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Ушбу ўйинда мезбонлар 5:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 23-дақиқасида Адриан ҳисобни очди. 32-дақиқада эса Начо мувозанатни тиклади. 42-дақиқада Гарет Бэйл “Реал”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Уэльслик футболчи 58-дақиқада бош билан рақиб дарвозасини  ишғол  этиб, ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.  Орадан 10 дақиқа ўтиб, Роналдунинг пасидан сўнг  Модрич супер зарба билан ҳисобни 4:1 кўринишга келтирди.

78 ва 84-дақиқаларда эса португалиялик футболчининг ўзи рақиб дарвозасини ишғол этди. Учрашувга эса сўнгги нуқтани Начо қўйди – 7:1.

Испания Ла лигаси. 20-тур

Реал Мадрид – Депортиво 7:1 (2:1, 5:0)

Голлар: 0:1 – 23 Адриан, 1:1 – 32 Начо, 2:1 – 42 Бэйл, 3:1 – 58 Бэйл, 4:1 – 68 Модрич, 5:1 – 78 Роналду, 6:1 – 84 Роналду, 7:1 – 88 Начо.

Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Начо, Модрич (Ковачич, 76), Каземиро, Кроос, Бэйл (Васкес, 82), Роналду, Майораль (Бензема, 64).

Депортиво – Мартинес, Шер, Луизинью, Хуанфран, Альдо Оне, Москера (Экспосито, 48), Гильерме, Борхес (Чолак, 54), Адриан, Перес, Андоне (Хиль, 79).

Огоҳлантиришлар: Андоне (38), Перес (56).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!