Ла лига. "Сельта"ни йирик ҳисобда енган "Реал" чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди

Бундан бир неча дақиқалар муқаддам "Сельта" ҳамда "Реал" жамоалари ўртасида Испания Ла лигасининг 21-тур қолдирилган баҳси ўз ниҳоясига етди.

Голларга бой кечган учрашувда қироллик клуби рақибини йирик 1:4 ҳисобида мағлубиятга учратди. Айтиш керакки, ушбу ғалабадан сўнг Зинедин Зидан шогирдлари чемпионлик учун муҳим қадам ташлашди. Энди “Реал” сўнгги турда мағлубиятга учрамаса, Испания чемпионлигини тантана қилади.

Виго, «Балаидос» стадиони

«Сельта» – «Реал» – 1:4 (0:1)

Голлар: Гвидетти 69 — Роналду 10, Роналду 48, Бензема 70, Кроос 86

«Сельта»: Альварес, Кастро, Кабрал, Ронкалья, Мальо, Эрнандес, Васс, Систо (Диоп 80), Санчес (Диас 72), Аспас, Гвидетти (Бове 86).

«Реал»: Навас, Марсело, Рамос, Варан, Данило, Кроос, Каземиро (Ковачич 72), Модрич, Роналду (Васкес 84), Бензема, Иско.

Огоҳлантиришлар: Каземиро 30, Аспас 38, Кастро 64, Гвидетти 66, Мальо 73, Эрнандес 85, Рамос 85.

Четлатиш: Аспас 62 (иккинчи сариқ)

Бош ҳакам: Хуан Мартинес Мунуэра.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!