Ла лига ҳакамлар қўмитаси бошлиғи Мессининг голини ҳисобга олмаган ҳакамни қўллаб-қувватлади

Испания ҳакамлар қўмитаси президенти Викториано Санчес Арминио Испания Ла лигаси 13-туридан ўрин олган “Валенсия” – “Барселона” (1:1) ўйинида Лионель Месси томонидан киритилган “тоза” голни инобатга олмаган ҳакамни қўллаб-қувватлади.

“Одамларга ҳакамларга ҳужум  қилиш ёқади,  уларни қўллаб-қувватлаш эмас. Иглесиес Вильянуэва ўйинни жуда яхши  бошқариб борди. Бу вазиятни эса баҳолаш жуда қийин эди.

Мен у билан душанба куни гаплашдим. Уни айблаш ноҳақлик бўлади. Мен унга бу вазиятни тезроқ эсдан чиқариши лозим эканлигини айтиб ўтдим. У ўзини ўнглаб олиши ва ишида давом  этиши керак”, – деб айтиб ўтди ҳакамлар корпуси бошлиғи.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!