Лаллана ўз кумири билан учрашди (фото)

Англиянинг “Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Адам Лаллана олган жароҳатидан даволаниш вақтида “Барселона” афсоналаридан бири ҳисобланган, айни дамда эса Қатарнинг “Ал-Садд” клубида ўйновчи мураббий сифатида фаолият олиб бораётган Хави билан учрашди.

“Бир ҳафта давом этган даволаниш вақтида ҳаётимдаги энг унутилмас кунлардан бири содир бўлди. Мен ўз кумиримдан бири ҳисобланган Хави билан шаплашдим. У ўз даврининг энг зўр футболчиларидан бири”, - деб ёзади англиялик футболчи ўзининг “Инстаграм”даги саҳифасида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!