"Лас Пальмас" клуби "янги Неймар"га бошпана беради

 
Испания Ла лигасида қатнашаётган "Лас Пальмас" жамоаси "Интер"да ишлари юришмаётган бразилиялик 20 ёшли ҳужумчи Габриэл Барбозани ижрага олмоқчи.
 
Бразилияда "янги Неймар" ёки Габигол сифатида танилган ушбу футболчига ёзда Европанинг деярли барча гранд клублари оғиз солган эди. "Сантос" бу футболчисини "Интер"га трансфер қилди. Габигол "Интер"да атиги 16 дақиқа тўп суриб, захирага михланди. Бу ҳолат футболчини ҳам, клубни ҳам қониқтирмаяпти.
 
Вазиятдан чиқиш учун "Интер" ёш футболчини ижарага беришини маълум қилган. Айни пайтда Габиголга "Лас Пальмас"дан ташқари "Марсель" ҳам қизиқмоқда.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!