Лассана Диарра фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин

“Марсель” клуби ярим ҳимоячиси Лассана Диарра фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин.

La Provence нашри тарқатаётган хабарга қараганда, унга бир неча Хитой клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Аммо, айнан қайси жамоа эканлиги ошкор қилинмаяпти.

Қайд этиш жоиз, 31 ёшли футболчининг марселликлар билан амалдаги шартномаси 2016 йил ёзда якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!