“Лацио” “Ювентус”ни мағлуб этди ва Италия Суперкубогини қўлга киритди

Бундан бир неча дақиқа олдин Римдаги “Олимпико” стадионида “Ювентус” хамда “Лацио” жамоалари ўртасидаги Италия Суперкубоги учун кечган баҳс ўз ниҳоясига етди. Унда римликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашув қизиқарли воқеаларга бой ўтди. Мухлислар 7 та сариқ карточка, 2 та пенальти ва 5 та гол кўришд. 85-дақиқага қадар “бургутлар” 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эдилар. Бироқ Пауло Дибала 90-дақиқага қадар дубль қайд этиб, мувозанатни тиклади.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган 3-дақиқада эса Муржиа жамоасига ғалабани ва совринни тақдим этган голга муаллифлик қилди.

Италия Суперкубоги

Ювентус – Лацио 2:3 (0:1, 2:2)

Голлар: 0:1 – 32, пенальти Иммобиле, 0:2 – 54 Иммобиле, 1:2 – 85 Дибала, 2:2 – 90, пенальти Дибала, 2:3 – 90 Мурджиа.

Ювентус – Буффон, Алекс Сандро, Бенатия (Де Шильо, 56), Кьеллини, Бардзальи, Пьянич, Хедира, Куадрадо (Дуглас Коста, 57), Игуаин,Манджукич (Бернардески, 72), Дибала.

Лацио – Стракоша, де Врей, Раду, Уоллес, Баста (Марушич, 75), Лулич (Лукаку, 75), Лейва (Мурджиа, 80), Луис Альберто, Пароло, Милинкович-Савич, Иммобиле.

Огоҳлантиришлар: Буффон (31), Лейва (41), Манджукич (52), Лулич (70), Пьянич (73), Пароло (84), Иммобиле (89).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!