“Лацио” асосий дарвозабонидан айрилди

Римнинг “Лацио” клуби дарвозабони Федерико Маркетти тиззасидан жароҳат олиб шифоҳонага ётқизилди.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича кўра 34 ёшли голкипернинг соғайиб кетиши учун таҳминан 10 кун вақт талаб этилади. Таъкидлаш керакки, “Лацио”нинг асосий дарвозабони А Сериянинг 18 февраль кунги “Эмполи”га қарши баҳсида жамоасига ёрдам бера олмайди.

Маълумот учун, Маркетти ушбу мавсум 18та учрашувда майдонга тушган ва ўз дарвозасидан 23та тўп олиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!