"Лацио" ўз сафига "Арсенал" форвардини қўшиб олмоқчи

Лондоннинг "Арсенал" клуби форварди Жоэль Кэмпбелл "Лацио"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Football Italia берган хабарга кўра римликлар 26 ёшли коста-рикалик футболчини янги мавсумга қадар ўз сафига қўшиб олишмоқчи. Ўз навбатида “канонирлар” яна бир йилдан сўнг шартномаси якунланадиган футболчини 3-4 млн еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, Кэмпбелл ўтган мавсумни "Спортинг" ва "Бетис" клубларида ижара асосида ўтказди ва умумий ҳисобда 37та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 5та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!