Лазиз Убайдуллаев: Хужумларни якунлашда оқсадик

       Ёшлар лига 8-тури доирасидаги “Шўртан”-“Қўқон-1912”  жамоалари ўртасида кечган қизиқарли учрашувида ҳисоб очилмади . Шиддатли  ва кескин курашларга бой  бўлган баҳсда ҳар икки жамоада ҳам кўплаб хавфли вазиятлар вужудга келди. Футболчиларда охирги вазиятларда аниқлик этишмади натижада жангавор дурангга рози бўлишди.

Мазкур учрашувдан сўнг, мезбонлар ярим ҳимоячиси 19-рақамли футболчиси Лазиз Убайдуллаев фикрлари билан қизиқдик.

-Баҳсни ўйлаган режаларимиз асосида бошладик. Лекин омадимиз келмади. Йигитларда ўз кучларига нисбатан ишонч ҳисси сезилмаяти.Тўғри, аввалги баҳсларга қараганда, бугун гол уриш учун кўпроқ вазиятлар бўлди. Бироқ ҳужумларни якунлашда оқсадик. Жангавор тарзда кечган ўйин дурангга мос эди. Мухлислар чиройли голли вазиятларга бой ўйин кўришди.Энди кейинги тур  сафарда “Бухоро”га қарши баҳсга астойдил тайёргарлик кўришмиз шарт.    

Фахриддин Чориев.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!