Лазизбек Узоқов навбатдаги ғалабага тайёрланмоқда

13 ноябрь,2016, 16:45 912

Лазизбек Узоқов навбатдаги ғалабага тайёрланмоқда

Россия пойтахти Москва шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс кечасида Лазизбек Узоқов фаолиятидаги 18-жангини ўтказади. 

25 ноябрь куни бўладиган жангда ўзбек боксчига ўта кучли рақиб - украиналик Арнольд Хегай рўбарў келади. Бу боксчи фаолиятидаги саккиз, жангдан еттитасида зафар қучган, олти марта рақибларини нокаут қилган ва бир бор дурангга эришган. 

Фаолиятини 2009 йилда бошлаган Лазизбек Узоқов ҳисобида эса  тўртта ғалаба, 11 мағлубият ва иккита дуранг бор. Шундай бўлса-да, Лазизбек Умрзоқов бой тажрибаси эвазига украиналик енгилмас боксчини мағлуб этиш имкониятини сақлаб турибди.

Биз ўзбек боксчисига ғалаба тилаймиз. 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.