Лебедев ММА жангчиси билан урушишга тайёр

10 сентябрь, 21:05 755

Лебедев ММА жангчиси билан урушишга тайёр

Биринчи оғир вазн тоифасида Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) версияси бўйича жаҳон чемпиони россиялик Денис Лебедев ММА жангчиси бразилиялик Фабио Мальдонадо билан жанг қилишга тайёр ва ундан тўқнашув бўйича таклиф кутмоқда. Бу ҳақда Лебедевнинг менежери Вадим Корнилов маълум қилган.

– Мальдонадо боксда ҳам яхшигина тажрибага эга жангчи сифатида танилди, –  дейди Корнилов. – Денис ҳар қандай рақиб билан рингга чиқишга тайёр. У жаҳон чемпиони хоҳловчилар ундан бу камарни олишни истайди. Шунинг учун биз бунга қизиқиш билдираётган Мальдонадо жамоасидан таклифни қабул қилган бўлардик.

Аввалроқ ММА жангчиси Мальдонадо Лебедев билан бокс қоидалари бўйича жанг қилишни хоҳлаётганини маълум қилган эди.

Мальдонадони Россияда яхши танишади. У 2016 йили июнда Федор Емельяненкога қарши жанг қилиб, очколар бўйича мағлуб бўлган эди.