Легионерлар. Абдухолиқовнинг голи “Ал-Сайлия”ни мағлубиятдан сақлади

 

Қатар Юлдузлар Лигаси 24-турида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Темурхўжа Абдухолиқов тўп сураётган “Ал-Сайлия” жамоаси ўз майдонида “Муайтар” клубини қабул қилди.

Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Абдухолиқовнинг пенальтидан урган голи эса унинг жамоасини мағлубиятдан сақлади.

Ушбу учрашувда Темурхўжа 90 дақиқа тўлиқ ўйнади, Санжар Шоаҳмедов ўйин якунида захирага олинди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!