Легионерлар: Баҳодир Насимов “Ансан Гринерс” тарихидаги илк голга муаллифлик қилди

 

Жанубий Корея чемпионати 1-лигасига старт берилди. Шу йил ташкил топган “Ансан Гринерс” жамоаси сафида ўзбекистонлик Баҳодир Насимов тўп сурмоқда.

Жамоа илк ўйинини “Даежеон Ситизен”га қарши ўтказди. Учрашувнинг 42-дақиқасида ҳамюртимиз гол урди ва жамоа тарихидаги биринчи голга муаллифлик қилди.

Якунда Насимов жамоаси 2:1 ҳисобида зафар қучди ва 3 очкога эга бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!