Легионерлар: Баҳодир Насимов жамоаси сўнгги дақиқаларда мағлуб бўлди

15 апрель, 13:08 297

Легионерлар: Баҳодир Насимов жамоаси сўнгги дақиқаларда мағлуб бўлди

 

Жанубий Корея К-лигаси, яъни, Биринчи дивизиони 7-турида ўзбекистонлик Баҳодир Насимов тўп сураётган “Ансан Гринерс” жамоаси сафарда “Асан” меҳмони бўлди.

Муросасиз курашларга бой кечган ўйинда майдон эгалари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. “Ансан Гринерс” ўйин якунида гол ўтказиб, аламли мағлубият қабул қилиб олди.

Баҳодир Насимов учрашувда 90 дақиқа тўлиқ ҳаракат қилди. Мазкур беллашувдан кейин “Ансан Гринерс” 7 очко билан 10 та жамоа орасида 7-ўринда бормоқда.