Легионерлар: Баҳодир Пардаев жамоаси ғалаба қозонди
Жанубий Корея биринчи лигаси – К Challenge лигаси 4-турида ўзбекистонлик Баҳодир Пардаев тўп сураётган “Бучеон 1995” жамоаси сафарда “Сеонгнам” билан куч синашди.
“Бучеон 1995” сўнгги сонияларда киритилган гол эвазига 3 очкога эга бўлди. Баҳодир Пардаев ушбу ўйинда 71-дақиқада захирадан майдонга тушди.
Ушбу ғалабадан кейин “Бучеон 1995” клуби очколари сонини 12 тага етказиб, ҳозирча 2-ўринга кўтарилиб олди.
Фикрлар