Легионерлар: Бобур Акбаров жамоасида ғалаба

Кеча Малайзияда премьер лиганинг навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Хамюртимиз Бобур Акбаров фаолият юритаётган «Куала-Лумпур» ўз майдонида «Куантан»ни қабул қилди. Учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Легионеримиз эса учрашувда тўлиқ 90 дақиқа мобайнида харакат қилиб, жамоасининг ғалабасига ўз ҳиссасини қўшишга уринди. 


Эслатиб ўтамиз, «Куала-Лумпур» айни дамда турнир жадвалида 7-поғонани банд этиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!