Легионерлар: Бобур Давлатовдан самарали узатма, Галиулин захирада қолдирилди

19 март,2017, 19:32 584

Легионерлар: Бобур Давлатовдан самарали узатма, Галиулин захирада қолдирилди

Россия биринчи дивизиони 27-тур баҳслари бўлиб ўтмоқда. Ушбу тур доирасида ҳамюртимиз Бобур Давлатов тўп сураётган “Нефтехимик” клуби ўз майдонида “Волгарь” жамоасини қабул қилди.

Қизиқарли кечган учрашув эса мезбонлар ҳисобига 2:0 натижаси билан якунланди. Ўйинни асосий таркибда бошлаган Давлатов эса 5-дақиқадаёқ урилган голга ҳаммаллифлик қилди.

Шунингдек ушбу тур доирасида Вагиз Галиулин тўп сурувчи “Тосно” ҳам меҳмонда “Енисей”га қарши баҳс олиб борди ва бу ўйин ҳам ҳамюртимиз жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Бироқ, бу ўйинда Галиулин захирада қолдирилди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.