Легионерлар: Денисов 90 дақиқа ўйнаган ўйинда “Локомотив” очко йўқотди

8 май,2017, 21:23 288

Легионерлар: Денисов 90 дақиқа ўйнаган ўйинда “Локомотив” очко йўқотди

 

Россия чемпионати 27-турида Москванинг “Локомотив” жамоаси сафарда Махачқаъланинг “Анжи” клуби билан ўзаро баҳс олиб борди.

Тенг курашлар остида ўтган ўйинда нурсиз дуранг қайд этилди ва жамоалар 1 очкодан ўз ҳисобини тўлдирди.

“Темирйўлчилар” сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов 90 дақиқа тўлиқ ўйнади.

«Анжи» – «Локомотив» - 0:0 (0:0)

«Анжи»: Юрченко, Паршивлюк, Мусалов, Жиров, Тетрашвили, Фибель, Кацаев, Хубулов (Хадарцев, 75), Эзатолахи, Прудников (Асильдаров, 11), Яковлев (Будковский, 71)

«Локомотив»: Гилерме, В.Денисов, Кверквелия, Михалик, И.Денисов, Тарасов (Баринов, 57), Игнатьев, Ал.Миранчук, Фернандеш (Касаев, 70), Фарфан (Майкон, 46), Ари

Огоҳлантиринлар: Тетрашвили, 15. Баринов, 82. И.Денисов, 88. Игнатьев, 92