Легионерлар. Фозил Мусаев жамоаси ғалаба қозонган баҳсда ҳамюртимиз тўлиқ ўйнади

 

Бугун Япония J лигаси навбатдаги тур ўйинлари ўтказилмоқда. Унда ҳамюртимиз тўп тепаётган “Жубило Ивата” ўз майдонида “Токио ФК” жамоаси билан куч синашди.

Мазкур беллашувда мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучишди. Фозил Мусаев эса учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди. Ўйиндаги голларга Кенго Каватама (11) ва Дос Сантос да Сильва Адайлтон (78) муаллифлик қилишди.

“Жубило Ивата” – “Токио ФК” 2:0

Голлар: Кенго Каватама - 11, Дос Сантос да Сильва Адайлтон – 78.

Маълумот ўрнида, Мусаев клуб айни пайтда Япония чемпионатида 25 очко жамғарган ҳолда 7-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!