Легионерлар. Фозил Мусаев жамоаси илк ғалабасини қўлга киритди (Фото)

11 март,2017, 17:04 714

Легионерлар. Фозил Мусаев жамоаси илк ғалабасини қўлга киритди (Фото)

 

Хабарингиз бор, Япониянинг “Жубило Ивата” клубида ҳамюртимиз Фозил Мусаев тўп тепади. Айни пайтда кунчиқар юртда J-лиганинг 3-тур ўйинлари давом эттирилмоқда.

Бугун Фозил Мусаев фаолият олиб бораётган “Жубило Ивата” сафарда Омия Ардижа” клубини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ҳамюртимиз мазкур беллашувда 90 дақиқа ҳаракат қилди. Ушбу ғалаба Мусаев ва унинг жамоаси учун дастлабкиси бўлди.

Қуйида ушбу баҳсдан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.