Легионерлар. Фозил Мусаев жароҳатланди

Ҳозиргина Япония J лигаси 22-тури доирасида ҳамюртимиз Фозил Мусаевнинг жамоаси "Жубило Ивата" ва "Гамба Осака" жамоалари ўртасидаги баҳс ўз якунига етди.

Ҳамюртимиз дастлабки дақиқалардан ҳаракат қилган ушбу ўйинда "Ивата" меҳмонда "Гамба Осака"ни 0:2 ҳисобида мағлуб этди. Бироқ ўйиннинг 84-дақиқасида ҳамюртимиз жароҳатланиб, майдонни тарк этди. Айни пайтда ушбу жароҳатнинг қанчалик жиддий эканлиги маълум эмас.

Қайд этиш лозим, "Жубило Ивата" ушбу ғалабасидан сўнг, турнир жадвалининг 6-поғонасига кўтарилиб олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!