Легионерлар. Фозил Мусаевнинг J-ligaдаги дастлабки голини томоша қилинг (видео)

2 апрель,2017, 17:07 779

Легионерлар. Фозил Мусаевнинг J-ligaдаги дастлабки голини томоша қилинг (видео)

 

 

Хабарингиз бор, Япониянинг “Жубило Ивата” клубида ҳамюртимиз Фозил Мусаев тўп тепади.

Кеча J-ligaнинг 5-туридан ўрин олган “Жубило Ивата” – “Шимизу” учрашуви бўлиб ўтди. Унда ҳамюртимиз фаолият олиб бораётган “Жубило Ивата” 3:1 ҳисобида хафар қучди.

Эътиборлиси мазкур баҳсда Фозил Мусаев 22-дақиқада сариқ карточка ишлаб олган бўлса, орадан 15 дақиқа ўтиб Япония чемпионатидаги илк голини уришга эришди. Шунингдек, Фозил 78-дақиқада ўз ўрнини Матсуига бўшатиб берди.

Шу тариқа, Фозил Мусаев J-ligaдаги ўзининг дастлабки голини урди. Қуйида ушбу баҳсда ҳамюртимиз киритган голни томоша қилишингиз мумкин.

 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.