Легионерлар. Гейнрих жамоаси “Минск” билан дуранг ўйнади

 

Хабарингиз бор, Александр Гейнрих тўп тепаётган Қозоғистоннинг “Ордабаси” клуби айни пайтда Туркияда ўқув-қийн машғулотларини олиб бормоқда. Ушбу йиғин чоғида қозоғистонликлар бугун навбатдаги ўртоқлик ўйинини ўтказишди. Унда “Ордабаси”га Белорусиянинг “Минск” клуби рақиблик қилди.

Мазкур беллашувда томонлар дарвозаларни бир мартадан ишғол қилишди. Ҳамюртимиз Александр Гейнрих эса 55-дақиқада захирадан майдонга тушди.

28 февраль. 2017 йил.

ФК “Ордабаси” - ФК “Минск” (Белорусия) 1:1

Голлар: Булешев 6, Бессмертний 29.

“Ордабаси”: Бекбаев (Нурмухаметов,55), Абдулин, Рендулич, Ерланов (Адирбеков,46), Тунгишбаев (Жаксибаев,55), Турсинбай, Бочаров, Аширбеков (Гейнрих,55), Жумаханов, Нусербаев, Булешев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!