Легионерлар. Лутфулла Тўраев жамоаси сафарда йирик ҳисобда мағлуб бўлди

14 апрель, 16:47 297

Легионерлар. Лутфулла Тўраев жамоаси сафарда йирик ҳисобда мағлуб бўлди

 

Бугун Малайзия Премьер лигасида 10-тур ўйинлари старт олди. Ҳамюртимиз Лутфулла Тўраев фаолият олиб бораётган “Теренггану” жамоаси сафарда “Паханг”га қарши баҳс олиб борди.

Мазкур беллашувда меҳмонда ҳаракат қилган “Теренггану” йирик 4:0 ҳисобида мағлубиятга учради. Ҳамюртимиз Лутфулла Тўраев эса ушбу баҳсда майдонга тушмади.

Малайзия Премьер лигаси. 10-тур

13.45 “Паханг” – “Теренггану” 4:0