Легионерлар: Одил Аҳмедов ва Егор Кримец жамоаларида ғалаба

7 апрель,2017, 21:28 928

Легионерлар: Одил Аҳмедов ва Егор Кримец жамоаларида ғалаба

Хитой Суперлигаси 4-турида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Одил Аҳмедов ва Егор Кримец тўп сураётган клублар ўйнади.

Одил Аҳмедов “Шанхай СИПГ” билан “Шаньдун Лунэн” клубини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўзбекистон термаси сардори учрашувни тўлиқ ўтказди.

Егор Кримец майдонга тушмаган бўлса-да, у тўп сураётган “Бейжинг Гоан” 1 киши кўп бўлиб “Хенан Жианье”ни таслим қилди.

4-турдан кейин “Шанхай СИПГ” ҳозирча 9 очко билан 1-ўринда бормоқда. “Бейжинг Гоан” эса 7 очко билан ҳозирча 4-поғонага чиқиб олди.