Легионерлар: Рашидов гол урган ўйинда "Ал Жайиш" ғалаба қозонди (Видео)

Бугун Қатар Юлдузлар Лигасида 23-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ушбу турда ҳамюртимиз сардор рашидов тўп сурадиган "Ал Жайиш" жамоаси сафарда "Ал Муайдер" меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Эътиборли жиҳати шундаки, учрашувда Сардор Рашидов тўлиқ ўйнади, жамоаси ҳисобда ортда бораётганда 54-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. 

"Ал Муайдер" - "Ал Жайиш 1:2
Голлар: 
Аюб Ал Вардаси 50' (1:0 пен.) - Сардор Рашидов 54' (1:1), Сейду Кейта 80' (1:2)

Қуйида Рашидов томонидан киритилган ажойиб голни томоша қилишингиз мумкин:

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!