Легионерлар. Саломов гол урган ўйинда “Атирау” “Шахтер” билан дуранг ўйнади (Видео)

 

Бугун Қозоғистон чемпионати 6-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда ҳамюртимиз Шавкат Саломов фаолият олиб бораётган “Атирау” ўз майдонида “Шахтер” билан куч синашди.

Голларга бой беллашувда томонлар дарвозаларни 3 мартадан ишғол қилишди. Эътиборлиси Саломов ҳам ушбу баҳсда ўз номини таблога ёздириб қўйишни уддалади.

"Атирау" - "Шахтер" - 3:3 (1:2)

Голлар: Дауренбек Тажимбетов 10, Ринат Хайруллин 29, Оралхан Омиртаев 90 - Шавкат Саломов 28, Юре Общивац 77, Сергей Скорых 82 (автогол).

Қуйида “Атирау” – “Шахтер” ўйинида Шавкат Саломовнинг киритилган голини томоша қилинг.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!