Легионерлар: Сардор Рашидов жамоаси Санжар Турсунов клубидан енгилди

CHERY AUTO

 

Tecno

Қатар Юлдузлар Лигаси 21-турида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидов тўп тепаётган “Ал-Жаиш” сафарда ўзбекистонлик Санжар Турсуновнинг “Ал-Ҳарайтият” клубига қаршилик қилди.

Ўзига хос ўзбеки дербисида Турсунов жамоаси 2:1 ҳисобида иродали ғалабага эришди. Қайд этиш керакки, Санжар Турсунов 90 дақиқа тўлиқ ўйнади, Рашидовда 67 дақиқа. 

Мазкур ўйиндан кейин “Ал*Жаиш” 39 очко билан 4-ўринда қолиб кетди. “Ал-Ҳарайтият” очколари сонини 22 тага етказиб, хавфли зонадан чиқиб, 9-поғонага кўтарилди.

“Ал-Ҳарайтият” – “Ал-Жаиш” 2:1

Голлар: А.Диба (63), Тиберканине (64) – Ромариньо (7)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию