Легионерлар: Сардор Рашидов жамоаси йирик мағлубиятни қабул қилди

3 апрель,2017, 10:13 629

Легионерлар: Сардор Рашидов жамоаси йирик мағлубиятни қабул қилди

 

Қатар Юлдузлар Лигаси 24-турида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидов тўп тепаётган “Ал-Жаиш” клуби сафарда “Лаҳвия” меҳмони бўлди.

Голларга бой кечган ўйинда “Ал-Жаиш” 1:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Сардор Рашидов учршувнинг 46-дақиқасида захирадан майдонга тушди.

Маълумот учун, Қатар чемпионати 24-туридан кейин “Ал-Жаиш” 45 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. “Лаҳвия” эса 59 очко билан чемпионат пешқадами бўлиб турибди.

“Лаҳвия” – “Ал Жаиш” 5:1

Голлар: Муҳаммад Муса (21 пенальти), Нам Таэ Хе (23), Али Ҳассан Афиф (46), Эдгар Сильва (76), Алмуаз Али (90) – Ромариньо (48)