Легионерлар: Шавкат Саломовни Қозоғистонда эътироф этишмоқда

8 май,2017, 14:25 803

Легионерлар: Шавкат Саломовни Қозоғистонда эътироф этишмоқда

Қозоғистоннинг “Атирау” клуби сафида тўп сураётган ҳамюртимиз Шавкат Саломов маҳаллий Sports нашри талқинига кўра, 11-турнинг рамзий терма жамоаси сафига киритилган футболчилар қаторидан ўрин эгаллади.

– “Нефтчилар”нинг ўзбекистонлик футболчиси қайратликларга қарши ўтказилган баҳсида ўзини яхши кўрсатди. У фаоллиги эвазига битта голли узатмага муаллифлик қилди, – дейилади нашрда берилган изоҳда.

Қайд этиш жоиз, “Атирау” “Қайрат”ни ўз майдонида қабул қилган ушбу учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритган эди.