Легионерлар: Темурхўжа Абдухолиқовда дулбь, “Ал-Сайлия”да сенсацион ғалаба

 

Қатар Юлдузлар Лигаси 23-турида ўзбекистонлик футболчилар тўп сураётган “Ал-Сайлия” сафарда “Ал-Гарафа” билан куч синашди.

Мазкур ўйинда “Ал-Сайлия” 3:2 ҳисобида сенсацион тарзда зафар қучди. Темурхўжа Абдухолиқов дубль қайд этди Голлардан бири сўнгги дақиқаларда киритилди. 

Маҳоратли ўзбекистонлик футболчи ўйинни 90 дақиқа тўлиқ ўтказди, яна бир ҳамюртимиз Санжар Шоаҳмедов 70-дақиқада захирадан майдонга тушди.

“Ал-Гарафа” – “Ал-Сайлия” 2:3

Голлар: Г.Кваси (33), Ҳассан (90+1) – Т.Абдухолиқов (28, 90+5), В.Рибейро (39)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!