Легионерлар: Турсунов яна гол урди, “Ал-Ҳарайтият” яна зафар қучди

15 апрель, 22:20 472

Легионерлар: Турсунов яна гол урди, “Ал-Ҳарайтият” яна зафар қучди

 

Қатар Юлдузлар Лигаси 26-турида ўзбекистонлик Санжар Турсунов тўп сураётган “Ал-Ҳарайтият” жамоаси ўз уйида “Ал-Гарафа” футболчиларини қабул қилди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида Санжар Турсунов ажойиб тарзда гол киритишга муваффақ бўлди – 1:0. Ўйиннинг 40-дақиқасида Тиберканини ҳисобни оширди. Ўйинда бошқа голлар киритилмади ва Турсунов жамоаси зафар қучди. 

Мазкур ғалабадан кейин “Ал-Ҳарайтият” очколари ҳисобини 34 тага етказиб, мавсумни 7-ўринга якунлади

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.