Легионерлар: Вадим Афонин жамоаси аламли мағлубиятни қабул қилди

4 апрель,2017, 09:14 508

Легионерлар: Вадим Афонин жамоаси аламли мағлубиятни қабул қилди

 

Россия чемпионати 21-турида “Спартак” жамоаси ўз майдонида “Оренбург” футболчиларини қабул қилди.

Голларга бой кечган ўйинда москваликлар сўнгги дақиқада киритилган гол эвазига зафар қучди. Вадим Афонин “Оренбург” сафида 90 дақиқа тўлиқ ўйнади.

Маълумот учун, ушбу турдан кейин “Спартак” 48 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. “Оренбург” 16 очко билан 14-поғонани банд қилиб турибди.

Спартак – Оренбург 3:2 (1:0, 2:2)

Голлар: 1:0 – 34 Зобнин, 2:0 – 58 Зобнин, 2:1 – 70 Попович, 2:2 – 71 Дюриш, 3:2 – 90 Промес.

Спартак – Ребров, Тигиев (Ещенко, 56), Кутепов, Боккетти, Комбаров, Фернандо, Зобнин, Самедов (Глушаков, 52), Ананидзе (Зе Луиш, 75), Промес, Луис Адриано.

Оренбург – Кержаков, Малых, Ойеволе, Сиваков, Полуяхтов, Вадим Афонин, Григорьев (Парняков, 88), Георгиев, Драгун (Попович, 63), Воробьев (Лобжанидзе, 90), Дюриш.

Огоҳлантиришлар: Самедов (39).

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.