Легионерлар: Виталий Денисов жароҳат олди

19 март, 14:57 609

Легионерлар: Виталий Денисов жароҳат олди

Хабарингиз бор, 23 март санасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида меҳмонда Сурия терма жамоасига қарши учрашувда майдонга тушади.

Ушбу ўйинда терма жамоамизнинг энг асосий ҳимоячиларидан бири Виталий Денисов майдонга туша олмаслиги мумкин. Олинган хабарга қараганда, 30 ёшли футболчимиз кеча Россия Премьер Лигаси доирасида ўтказилган “Локомотив” – “Спартак” баҳсида ўнг елкасининг юқори ўнг мушакларидан жароҳат олган.

Денисовнинг ушбу жароҳати қанчалик жиддийлиги ва қачон майдонга тушиши борасидаги саволларга бугун аниқлик киритилади.