Легионерларимиз. Абдухолиқовнинг жамоаси сафарда дуранг ўйнади

Бугун Қатар Юлдузлар лигасида 17-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Ҳамюртимиз Темурхўжа Абдухолиқов тўп сурадиган “Ал Сайлия” клуби сафарда “Ал Райян”га қарши баҳс олиб борди.

Ушбу ўйинда кучлар тенг келди – 2:2 Ҳамюртимиз ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Мазкур учрашувдан сўнг “Ал Сайлия”нинг очколари сони 25 тага етди ва улар турнир жадвалида 12 жамоа орасида 4-ўринда боришмоқда.

Қатар Юлдузлар лигаси. 17-тур

“Ал Райян” – “Ал Сайлия” 2:2.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!