Легионерларимиз. Афонин Словенияда шуғилланмоқда

26 июнь, 21:50 400

Легионерларимиз. Афонин Словенияда шуғилланмоқда

Яхши биласиз Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Вадим Афонин янги мавсумни “Анжи” жамоаси сафида ўтказади. Махачқала клуби эса айни вақтда Словенияда йиғин ўтказмоқда.

Кеча ушбу йиғин доирасида жамоа Румыниянинг “Астра” клуби билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Ҳамюртимиз иккинчи бўлимда майдонга туширилди. Мазкур ўйинда 2:1 ҳисобида “Анжи” ғалаба қозонди. Эътиборлиси, Афонин жамоасининг иккинчи голига ассистентлик қилди.

“Анжи” ушбу йиғин доирасида эртага Румыниянинг “ЧФР” жамоаси билан ўртоқлик ўйинини ўтказади.