Легионерларимиз. Афонин жамоаси келгуси мавсум…

25 май,2017, 21:21 531

Легионерларимиз. Афонин жамоаси келгуси мавсум…

Бугун Россияда келгуси мавсум Премьер лигада ўйнаш учун ўтиш ўйинлари ўтказилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Вадим Афонин фаолият олиб борадиган “Оренбург” клуби сафарда Хабаровскнинг “СКА” клуби билан куч синашди.

Ҳамюртимиз 90 дақиқа ўйнаган мазкур ўйинда ҳисоб очилмади. Жавоб баҳси эса 28 май куни Оренбургда бўлиб ўтади.

Россия чемпионати. Ўтиш ўйини. Дастлабки беллашув

СКА Хабаровск – Оренбург 0:0 (0:0, 0:0)

СКА Хабаровск  – Довбня, Удалый, Эдиев, Микуцкис, Астафьев, Димидко, Карасев (Друзин, 72), Черевко (Плетин, 85), Казанков, Лескано (Кобялко, 76), Никифоров.

Оренбург – Руденко, Полуяхтов, Ойеволе, Сиваков, Малых, Парняков, Георгиев, Афонин, Воробьев (Попович, 84), Нехайчик (Коронов, 76),Лобжанидзе (Саная, 76).

Огоҳлантиришлар: Микуцкис (54), Малых (61), Удалый (74).

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.