Легионерларимиз. Афонин тўлиқ ўйнаган баҳсда “Оренбург” ғалаба қозонди

16 апрель, 16:49 315

Легионерларимиз. Афонин тўлиқ ўйнаган баҳсда “Оренбург” ғалаба қозонди

Бугун Россия Премьер лигасининг 23-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Кун доирасида бўлиб ўтган илк баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячи – Вадим Афонин тўп сурадиган “Оренбург” жамоаси ўз майдонида “Терек” клубини қабул қилди.

Тенг курашлар остида кечган баҳсда “Оренбург” қийин ғалабага эришди. Афонин ўйинни тўлиқ ўтказди.
Мазкур ғалабадан сўнг “Оренбург” вақтинчалик бўлсада, 14-ўринга кўтарилиб олди.

Россия Премьер лигаси. 23-тур

“Оренбург” – “Терек” 2:1.