Легионерларимиз. Афонин тўлиқ ўйнаган баҳсда “Оренбург” мағлуб бўлди

10 апрель,2017, 21:35 436

Легионерларимиз. Афонин тўлиқ ўйнаган баҳсда “Оренбург” мағлуб бўлди

Бугун Россия Премьер лигасида 22-турдан ўрин олган энг сўнгги баҳс ҳам бундан бир неча дақиқа олдин ўз ниҳоясига етди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Вадим Афонин фаолият олиб борадиган “Оренбург” жамоаси “Урал” майдонига сафар уюштирди.

Анчагина кескин руҳда ўтган мазкур беллашувда “Оренбург” мезбонларга мағлуб бўлди – 0:2. Афонин учрашувни тўлиқ ўтказди.

Чемпионат тугашига 8 тур қолганида оренбургликлар 16 очко билан 15-ўринда бормоқдалар.

Россия Премер лигаси. 22-тур.

“Урал” – “Оренбург” 2:0

Голлар: Илин 26, Лунгу 90.

“Оренбург”: Кержаков, Сиваков, Ойеволе, Полуяхтов, Малых (Лобжанидзе 83), Георгиев, Афонин, Попович, Григорьев (Саная, 64), Парняков (Ефремов, 57), Дюриш.