Легионерларимиз. Афонин тўп сурадиган жамоа сафарда дуранг ўйнади

1 май,2017, 21:28 271

Легионерларимиз. Афонин тўп сурадиган жамоа сафарда дуранг ўйнади

Бугун Россия Премьер лигасининг 26-тур ўйинларига якун ясалди. Озбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Вадим Афонин фаолият олиб борадиган “Оренбург” жамоаси сафарда “Крыля Советов”га қарши баҳс олиб борди.

Ҳамюртимиз иштирок этмаган ушбу беллашувда “Оренбург” сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди ва икки очко йўқотди. Мазкур дурангдан сўнг “Оренбург” ўз очколари сонини 23 тага етказиб олди ва турнир жадвалида 16 жамоа орасида 13-ўринда бормоқда.

Қайд этиб ўтиш жоиз, Афонин жамоасининг сўнгги 3 ўйинида қайдномага ҳам киритилмай келмоқда.

Россия Премьер лигаси. 26-тур

Крылья Советов – Оренбург 1:1 (0:0, 1:1)

Голлар: 0:1 – 68 Георгиев, 1:1 – 85, пенальти Ятченко.

Крылья Советов – Лория, Ятченко, Надсон, Зотов, Башкиров (Глеб, 72), Зинков, Мияйлович, Зуев, Брюно (Ткачев, 65), Паскуато, Корниленко.

Оренбург – Руденко, Андреев, Сиваков, Полуяхтов, Малых, Георгиев, Воробьев (Попович, 82), Григорьев (Бреев, 46), Драгун, Парняков,Лобжанидзе (Саная, 71).

Огоҳлантириш: Малых (84).